s a b r
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Yak: Dam olish]
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Yak: Dam olish]

“Янги Ўзбекистон тараққиётида ижтимоий йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти”

“Янги Ўзбекистон тараққиётида  ижтимоий йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти”

“Янги Ўзбекистон тараққиётида ижтимоий йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти”

  “САБР” Республика ижтимоий-иктисодий ривожланиш Маркази ва  Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистон тараққиётида  ижтимоий йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти” номли ҳалқаро конференция бўлиб ўтди.

           Конференцияда Давлат  вакиллик  ва ижро органлари,  минтақавий бизнес тузилмалар, халқаро ташкилот вакиллари, хорижий ҳамкорлар, ННТлар, Маҳаллий Ривожланиш Марказлари, худудий  “Ишга Марҳамат” Мономарказлари раҳбарлари, ОАВ ва бошқалар иштирок этишди.

Конференцияни ўтказишда Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент Комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, DVVнинг Ўзбекистондаги филиали, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси каби ташкилотлар яқиндан  ҳамкорлик килишди.

      Конференцияда Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика  Кадирханова,    Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги  раҳбари Шарлотта Адриан, 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов,
“DVV International” нинг Марказий Осиёдаги директори (Германия) Текла Келберт ва бошқалар нутқ сўзладилар.

2011 – 2017 йилларда дастлабки Маҳаллий Ривожланиш Марказлари Самарқанд вилоятида DVV International, Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида очилган.

2017 – 2021 йилларда “САБР” Республика ижтимоий иқтисодий ривожланиш маркази  Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлигининг ижтимоий буюртмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат Фонди томонидан молиялаштирилган, шунингдек, халқаро ҳамкорлар – DVVнинг Ўзбекистондаги бўлинмаси (Германия), URU Connect (Буюк Британия) томонидан қишлоқ аҳолисининг камбағал қатламларига сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш, катталарни норасмий таълим бериш орқали касбий кўникмаларига ўқитиш, давлат, бизнес тузилмалари ва ННТлар ўртасидаги ижтимоий шерикчиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ишларини бошлади.

“САБР” ННТ ҳам  билим олувчи, ҳам билим берувчи ташкилотдир. “САБР” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ва ҳамкор ННТлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларда катта ёшдагиларни ўқитишни инновацион усулларидан фойдаланиб, якуний натижага эришишга каратилган:

- максадли гурухларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тажрибасига эга бўлган ижтимоий йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотлар тармоғи яратилди;

  - Махаллий Ривожланиш Марказларида ўтказиладиган акселерацион курсларда кам таъминланган қишлоқ оилалари хотин-қизлари ва ёшларини касб-хунарга ўргатиш учун модуллар ишлаб чиқилган;

- кашшоқликни камайтириш муаммосини  ҳал қилишда ижтимоий йўналтирилган  нотижорат ташкилотлари ва давлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик ўрнатилди;

  -  катталар таълими, хаёт давомида таълим тизими аёллар, кизлар, ёшларни ўқитишда норасмий, инновацион ёндошувларни яратиш орқали ривожланиб бормоқда, бу эса узоқ муддатда уларнинг бандлигига ва даромад олишларига ёрдам беради.

Интеграциялашган ёндашув асосида бугунги кунда ижтимоий йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг норасмий тармоғи фаолият кўрсатмоқда: Қорақолпоғистон Республикасининг “Орол олтин мероси”, “Тадбиркор Аёл” уюшмасининг Андижон бўлинмаси, “Тадбиркор Аёл” уюшмасининг Бухоро бўлинмаси, Жиззах  “Қалб Нури”, Қашқадарё  “Юксалиш”, Навоий  “Имконият”, Сурхандарё  “Аёл ва Замон”, Фарғона  “Тараққиёт”, Хоразм  “Интербилим”, Наманган “Оилам ва мен”, “Тадбиркор Аёл” уюшмасининг Сирдарё бўлинмаси, Тошкент   “Ниҳол” вилоятларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари тармоғ аъзоси сифатида фаолият юритиб келишмоқда. Маҳаллий Ривожланиш Марказлари 13 та вилоят марказларида ва 10 та қишлоқ ҳудудларида бўлиб, Андижон вилоятининг Избоскан, Бўстон, Бухоронинг  Вобкент ва Пешку, Жиззахнинг вилоятининг Зарбдор, Кашкадарёнинг Миришкор ва Чирокчи, Хоразмнинг Хонка, Самарқанд вилоятининг Оқдарё ва Ургут туманларида жойлашган.

Ўтган давр ичида 5 мингдан зиёд кам таъминланган оилалар аёллари ва ёшлари 18 та йўналиш бўйича касбий маҳоратга ўргатилди ва уларинг ярмидан кўпи иш билан таъминланди ва шу билан бирга ўз-ўзини банд қилдилар. 

Микробизнесни бошлаш учун умумий қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 570 дан ортиқ микрокарзлар “САБР микрокредит ташкилоти” томонидан ажратилди.

126 нафар  устозлар, 42 нафар  тренерлар  ўқитилди ва тайёрланди, 18 та профессионал йўналиш бўйича 128 соатли ўқув курслари  ва 35 соатли ижтимоий-иқтисодий ва мобилизацион тренинг  модуллари ҳам ишлаб чиқилди. 

2002 йилдан бошлаб,  DVV International Ўзбекистонда ўз фаолиятини олиб боради. Катталар таълими ва соҳасидаги етакчи ташкилот сифатида 50 йилдан бери Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Европа мамлакатларидаги фуқаро ва академик секторлардаги 200 дан ортиқ ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Мақсади аҳолининг заиф гуруҳларини ўқитиш учун сифатли таклифларни ишлаб чиқиш, КТЎ нинг самарали тизимини яратиш, тажриба алмашиш, консальтатив қўллаб-қувватлаш ва бошқалар.