s a b r
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]

“Янги Ўзбекистон: тараққиёт учун янги имкониятлар ва ижтимоий ҳамкорлик” мавзусида Халкаро форум

“Янги Ўзбекистон: тараққиёт учун янги имкониятлар ва ижтимоий ҳамкорлик” мавзусида Халкаро форум

“Янги Ўзбекистон: тараққиёт учун янги имкониятлар ва ижтимоий ҳамкорлик” мавзусида Халкаро форум

2024-йил 24-25 январ кунлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан ташкилотнинг Лондондаги бош қароргохида “Янги Ўзбекистон: тараққиёт учун янги имкониятлар ва ижтимоий ҳамкорлик” мавзусида Халкаро форум бўлиб ўтди.

Форум ташкилотчилари: Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглиги бўйича комиссияси ва “САБР” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ҳамкорлигида ўтказилди.  

Асосий мақсади -Ўзбекистоннинг давлат органлари, бизнес тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида аёллар тадбиркорлиги, бандлик ва гендер тенглиги масалаларини ҳал этишда амалиётдан ўтган, мувоффақиятли ҳамкорлик моделларини тақдим этиш, аёллар тадбиркорлиги ва бандлиги билан боғлик илғор тажрибалар, муаммолар ва ечимлар, жумладан молиялаштириш ва таълим дастурлари хақида маълумот алмашишдан иборат бўлди.

Биринчи кун – 24 январ  Ўзбекистон Нодавлат Нотижорат Ташкилотлари, бизнес вакиллари ва ЕТТБнинг жамоаси билан кичик ўрта бизнес ва номолиявий хизматларни молиялаштириш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбати - учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ЕТТБ экспертлари асосий эътиборни бугун Ўзбекистондаги очиқлик, бизнес учун қулай муҳит яратилганлиги хақида тўхталиб ўтишди ва ЕТТБ билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган шериклик стратегиясида энг аввало кичик ва ўрта бизнесда аёллар тадбиркорлигини ривожалантириш, давлат хусусий шериклик механизмларни жорий қилишда тўхталиб ўтишди.

Иккинчи кун - 25 январ аёллар тадбиркорлиги ва аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, молиялаштириш ва таълим дастурлари билан боғлиқ муваффақиятлар, илғор тажрибалар, муаммолар ва ечимлар муҳокама қилинди.

Дастурнинг яна бир асосий қисми бўлган, шарқ аёлларининг ҳаётига бағишланган “Ўзбек аёли ҳаётидан бир кун” фото-кўргазмаси ва “Шарқ бозори” хайрия кўргазма-ярмаркасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмада Муҳиддин Алининг Ўзбекистоннинг барча вилоятлардаги аёлларнинг фотопортретлари - олималар, шифокорлар, ўқитувчилар, ижодкорлар, паралимпиячилар ва спортчилар, ҳунарманд ва бошқа аёллар портретлари, шунингдек, Ўзбекистонлик тадбиркор аёллар - Фотима Ғуломова, Лола Сайфи, Моҳира Султонова ва риштонлик кулолчи Шокиржон Аҳмажоновларнинг ўзбек миллий ҳунармандчилик махсулотлари намойиш этилди.