s a b r
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]

Оқдарё туман хотин-қизлари учун тадбиркорлик фаолиятини бошлаш имконияти

Оқдарё туман хотин-қизлари учун  тадбиркорлик фаолиятини бошлаш имконияти

Оқдарё туман хотин-қизлари учун тадбиркорлик фаолиятини бошлаш имконияти

Ушбу маросим “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодоий ривожланиш маркази томонидан Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “COVID-19 нинг Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларидаги  ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларга таъсирини юмшатиш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун ННТларнинг институционал ва ташкилий салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида  ташкил этилди. 
Ҳозирга келиб “Чойхона” ҚАРМида Оқдарё туманининг 342 нафар кам таъминланган аёллар ва ёшлари тикиш-бичиш, қандолатчилик, сартарошлик иши, миллий хунармандчилик, компьютер саводхонлиги, маникюр-педикюр каби 6 та йўналишлари буйича касбий-кўникма курслари бўйича касб-ҳунарга эга бўлганлиги хақида  сертификатлар билан тақдирланган. Ушбу курсларнинг ўзига хослик томони шундаки, лойиҳа доирасида курс битирувчилари кичик тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида бизнес режаларини тақдим этиш ва 3 миллион сумгача бизнес-грантлар ютиб олиш имкониятига эга бўлишди. Ҳозирги пайтга келиб, 68 нафар хотин-қизлар ва ёшлар қўлга киритган бизнес-грантларнинг умумий қиймати 158 000 000 сўмга етди. 
Оқдарё қишлоқ ресурс марказида бундан ташқари маҳалла аҳолиси учун ижтимоий маслаҳат хизматлари бериб борилади ва ҳозирга келиб 300 киши бундай имкониятдан тўлиқлигача фойдаланди. Бундай ижтимоий маслаҳатлар Европа Иттифоқининг  COVID-19 лойиҳаси мақсадига биноан аёллар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссасини қўшди ва малакаларини оширди. 
Оқдарё ҚАРМи фаолияти доирасида олиб борилаётган мақсад ва вазифалар рақамларда қуйидагича кўринади: 
- 342 нафар Оқдарё хотин-қизлари ва ёшлари “Чойхона” қишлоқ ахборот-марказида қисқа муддатли (акселерацион) курсларда ўқиб касб-ҳунар эгалладилар. 
- 68 нафар аёллар ва ёшлар ўзларининг тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятларини бошлаш учун танлов асосида 158 000 000 сўмлик грант маблағларини олдилар.  
- 300 га яқин  маҳаллий аҳолининг мақсадли гуруҳлари шифокорлар, рухшунослар, ҳуқуқшунослар ва шахсий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича мураббийлар маслаҳати билан қўллаб-қувватланди. 
Мамлакатимизда пандемия даврида ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларга COVID-19 таъсирини юмшатиш ишлари, қишлоқ аҳолисининг кам таъминланган қатламини меҳнат билан банд қилиш имконияти Европа Иттифоқининг лойиҳаси доирасида Оқдарё ҚАРМида яратилди ва маҳаллий аҳоли тўлақонли равишда бундан фойдаланиб, ижтимоий ва молиявий шароитини яхшилашга эришди.