s a b r
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш - давр талаби

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш - давр талаби

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш - давр талаби

2021-йилнинг 16-18 - декабр кунлари Самарқанд шахрида Нодавлат Нотижорат Ташкилотлари учун ижтимоий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган тренинг бўлиб ўтди
 
DVV International Ўзбекистондаги ваколатхонасининг молиявий кўмагида “Сабр” Республика  ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази томонидан "Маҳаллий Ривожланиш марказларини ташкилий ривожлантириш ва Самарқанд шаҳрининг глобал ўрганувчи шаҳарлар тармоғига киритишга кўмаклашиш“ лойиҳаси доирасида “Қишлоқ аёлларини Маҳаллий Ривожланиш Марказларида ўқитиш ва маҳаллий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича стратегия ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш” бўйича уч кунлик тренинг ўтказилди.
 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2019 йилда “Сабр” Республика иқтисодий-ижтимоий ривожланиш марказининг ташаббуси билан Республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатаётган ижтимоий йўналтирилган жамоат ташкилотларининг ташаббусларини бирлаштириш орқали кам таъминланган аҳолига юқори даражадаги ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг ҳаётини яхшилаш мақсадида ҳамкорлик ўрнатилган. Мазкур ҳамкорликка кўра марказ томонидан 2019-2021 йиллар давомида Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги билан “Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ ҳудудларида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ҳамда кам таъминланган аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этишдаги ижтимоий ҳамкорликнинг инновацион механизмлари” лойиҳаси бўйича ижтимоий буюртмасига асосан  Сирдарё вилоятидан ташқари барча вилоятларида Маҳаллий Ривожланиш Марказлари ташкил этилган.

Бугунги кунда ушбу Маҳаллий Ривожланиш Марказларининг фаолияти ривожлантириш эса муҳим масалалардан бири. Тренинг давомида марказ директори, Олий Мажлис Сенати қошидаги Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси аъзоси Мавлуда Ширинова, марказнинг ҳуқуқий масалалар бўйича директор ўринбосари Ф.Раджабов ҳамда халқаро даражадаги эксперт-консультант Жамила Бобожоновалар томонидан кейинги уч йил учун ижтимоий йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлиги стратегиясини ишлаб чиқишнинг асосий ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, инсон капитали, ижодий иқтисодиёт, маърифат, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда қишлоқ аёллари ва ёшлар билан ишлаш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш масалаларини ёритиш каби бир қатор муҳим масалаларга эътибор қаратилди.

Тренинг давомида янги ижтимоий лойиҳага эга бўлган Қорақалпоғистон Республикаси “Оролнинг олтин мероси”, Тошкент вилояти “Ниҳол” ҳамда Наманган вилояти “Оилам ва мен” ННТлари раҳбарлари, тренерлари ва ҳисобчилари учун алоҳида тренинг ташкил қилиниб, унда социал, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича билим ва малакалари оширилди.

Тадбир якунида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Маҳаллий Ривожланиш Марказлари аъзолари ўртасида аҳолининг кам таъминланган қатламларидан бўлган ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш ва тадбиркорликка кўникмаларига ўргатиш бўйича қўшма тадбирларни амалга оширишга қаратилган меморандумлар имзоланди.