s a b r
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]

Европа Иттифоқи лойиҳаси доирасида янги платформа яратиш ва тажриба алмашиш

Европа Иттифоқи лойиҳаси доирасида янги  платформа яратиш ва тажриба алмашиш

Европа Иттифоқи лойиҳаси доирасида янги платформа яратиш ва тажриба алмашиш

Давра суҳбатида маҳаллий ҳокимият вакиллари, маҳалла фаоллари, Андижон вилоятининг Бўстон ва Избоскан туманлари ҳамда Самарқанд вилоятининг Ургут ва Оқдарё туманларидаги “Чойхона”  қишлоқ ахборот-ресурс марказлари  ходимлари, устоз-мураббийлари ва қисқа муддатли курсларни муваффақиятли тугатган ёшлар билан бирга Самарқан шаҳрининг “САБР” РИИРМ ходимлари  иштирок этди. Давра суҳбатида жами 40 киши иштирок этган бўлиб, шундан 14 нафари Самарқанд вилоятининг муваффақиятли грант соҳиблари бўлди.

Тадбирнинг биринчи қисмида давра суҳбати доирасида Ургут, Оқдарё, Бўстон ва Избоскан туманларидаги ҚАРМ “Чойхона”сидаги касбий кўникмаларни шакллантириш бўйича қисқа муддатли курсларни муваффақиятли тамомлаган грант соҳибларининг кўргазмали ишлари намойиш этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида, лойиҳанинг катта координатори Мавлюдахон Ширинова лойиҳа доирасида амалган оширилаётган барча тадбирлар бўйича 12 ойлик якунларини сарҳисоб қилди.

Ҳамда, ушбу учрашув натижасининг якуни сифатида Андижон ва Самарқанд вилоятининг стартап иштирокчилари ўртасида бизнесни ривожлантириш бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди ва грант олувчилар келажакда ўзаро тажриба алмашиши ва бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиши учун янги платформа яратилди.