s a b r
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Yak: Dam olish]
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Yak: Dam olish]

Ургут тумани “Чойхона” қишлоқ ахборот–ресурс маркази касбий курслар битирувчиларига бизнес-грантлар топширилди

Ургут тумани “Чойхона”  қишлоқ ахборот–ресурс маркази касбий курслар  битирувчиларига бизнес-грантлар топширилди

Ургут тумани “Чойхона” қишлоқ ахборот–ресурс маркази касбий курслар битирувчиларига бизнес-грантлар топширилди

“Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодоий ривожланиш маркази томонидан Европа Иттифоқининг “COVID-19 нинг Узбекистоннинг қишлоқ жойларидаги  ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларга таъсирини юмшатиш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун  ННТларнинг институционал ва ташкилий салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида 14 февраль 2022 йилда Ургут туманида жойлашган “Чойхона” Қишлоқ-ахборот ресурс марказида (ҚАРМ) касбий-кўникма ўқув фаолиятларида иштирок этган фаол 23 нафар ҚАРМ ўқувчиларга тадбиркорлик  фаолиятини бошлаш учун бизнес-грантлар топшириш маросими бўлиб ўтади.

Тадбирда Ургут тумани маҳаллий ҳокимият ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вакиллари хамда ташкилий комиссия аъзолари  иштирок этди.

Бизнес-грантлар иштирокчиларга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун керакли асбоб-ускуналар тариқасида топширилади. Айтиш жоизки, “Чойхона” марказида ташкил этилган касбий-кўникма ўқув фаолияти 6та йўналишлар (тикиш-бичиш, қандолатчилик, сартарошлик иши, миллий хунармандчилик, компьютер саводхонлиги, маникюр-педикюр)  бўйича берилиб борилди.

2021 йилнинг  20 апрелида Ургут туманида илк бор “Чойхона” қишлоқ ахборот–ресурс маркази ташкил этилди. Шу пайтгача марказда 269 нафар кам таъминланган аёллар ва ёшлар қамраб олиниб, уларни касбга тайёрлаш бўйича амалий ишлар олиб борилди.

2021 йилнинг март ойида “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси,Андижон вилояти “Тадбиркор аёл” уюшмаси , Избоскан , Бустон, Самарқанд вилоятининг  Оқдарё ва Ургут туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “COVID-19 нинг  Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларидаги  ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларга таъсирини юмшатиш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун  ННТларнинг институционал ва ташкилий салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошира  бошлади.

 

Лойиҳанинг мақсади -  Андижон вилояти Бўстон ва Избоскан туманлари, Самарқанд вилояти Оқдарё ва Ургут туманларидаги камбағал ва COVID-19дан зарар кўрган аёллар ва ёшларнинг кризис ҳолатидан чиқарилиши - уларга  касбий кўникмалар бериб, иш билан таъминланиши, ўз бизнесини очиши, молиявий-ахборот ресурслардан фойдаланиши ва мутахассислар маслаҳатларини олиш орқали ўз ҳаётини яхшилаш  учун имкониятлар яратишдан иборатдир.

 

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси” ишлаб чиқилди ва ушбу ҳамкорликда бошланган лойиҳанинг асосий мақсади ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлашга йўналтирилган.