2025 йил1-2 май кунлари Тошкент шахрида Инклюзив Бизнес Форуми бўлиб ўтди: Инклюзив жамият сари муҳим қадам. Форумнинг мақсади Ўзбекистон меҳнат бозорида тенг имкониятлар яратиш, ногиронларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва хусусий секторда инклюзив ёндашувни илгари суриш эди. Тадбир "Тошкентда ногиронларни ихтисослаштирилган ишга ёллаш веб-портали – www.ishplus.uz орқали иш билан таъминлаш" лойиҳаси доирасида ўтказилди. Лойиҳа Стирлинг жамғармаси томонидан молиявий қўллаб- қувватланди. Ташкилотчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, "SHAROIT - PLUS" ногиронлар жамоат уюшмаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД), Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва бошқа миллий ва халқаро ҳамкорлар эди.
Форумда 100дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, хусусий компаниялар, давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва ННТ вакиллари иштирок этди.
Тадбир ZOOM ва YouTube орқали жонли эфирда намойиш этиладиган гибрид форматда ўтказилди. Рус, инглиз, ўзбек ва имо-ишоралар тилларига синхрон таржималар тақдим этилди, бу форумни кенг аудитория учун очиқ қилди. Форумнинг асосий мақсади ногиронларни иш билан таъминлашга оид бизнес қарашларини ўзгартириш, хусусий секторга давлат имтиёзлари ҳақида етарли маълумот бериш ва жамоатчиликни тушунишни ривожлантириш, Инклюзив ишга ижобий муносабатни шакллантириш эди.
Форум иштирокчиларига муваффақиятли реал ҳаётдаги ҳолатлар, иш берувчиларнинг амалий тажрибалари ва инклюзив ёндашувдан фойда кўрган бизнеслар тақдим этилди.
Тадбирнинг 4 панел муҳокамаларида "Инклюзив етакчилик: Ўзбекистондаги иш берувчилар меҳнат бозорини қандай ўзгартиришлари мумкин" "САБР" республика ижтимоий - иқтисодий ривожланиш маркази директори М.Р.Ширинова томонидан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт ишлари бўйича Вазирлигининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган "Инклюзив уфқлар: барча учун таълим ва тадбиркорлик" лойиҳаси натижаларини тақдим этилди.
