s a b r
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]

Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг Бельгияга хизмат сафари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг Бельгияга хизмат сафари бўлиб ўтди.

2025 йил  9 - 12 апрель кунлари Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг Бельгияга хизмат сафари бўлиб ўтди. Хизмат сафари доирасида Фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон элчихонаси томонидан Брюссель эркин университети (Vrije Universiteit Brussel)да  ташкил этилган Амир Темур таваллудининг 689 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этди. Мазкур тадбирда бир қатор хорижлик мутахассисларнинг Амир Темур ва темурийларнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси, бой тарихий меросига доир чиқишлари амалга оширилиб, уларнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳам юқори эканлиги таъкидланди.  Делегациянинг хизмат сафари доирасидаги учрашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказилди.

11апрел куни Бруссель шаҳрида Европа Кенгашининг собиқ Президенти, Белгия давлат Министри жаноб Шарл Мишел жаноблари билан қисқа фурсатли ўчрашувда яқинда ўтган Марказий Осиё-Европа Иттифоқи Саммитининг тарихий аҳамияти, Ўзбекистондаги бугунги ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди. Ўзбекистонимизнинг дунёда тобора ортиб бораётган нуфузи ҳар биримиз учун ғурур бағишлайди. “Diplomatic world” бош ижрочи директори Барбара Дитрих ҳамда “Diplomatic world instiute” ақл марказининг миллий брендинг ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича масъули Кая Мвита билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Барбара Дитрих хоним Ўзбекистонда бир неча марта бўлгани, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлардан яхши хабардорлигини билдириб, ўзбекистонлик  сиёсатчиларнинг чиқишлари ҳам фаол ёритилиши, хусусан Сардор Умурзоқов ва Азиз Абдуҳакимовнинг мақолалари чоп этилганини маълум қилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ОАВ вакиллари учун таъсис этилган “Олтин қалам” миллий мукофотига ҳам сазовор бўлганини мамнуният билан қайд этди.

Муҳокамалар давомида журналда Ўзбекистон делегациясининг ташрифига доир алоҳида мақола нашр қилиш, “Сабр” ижтимоий ривожланиш марказининг таклифи асосида келгуси йилда Брюсселда фаол тадбиркор аёллар иштирокида форум ҳамда унинг доирасида санъат кўргазмасини ташкиллаштириш, шунингдек миллий брендингни ривожлантириш ва бошқа қатор йўналишларда “Diplomatic World Institute” ақл маркази билан ҳамкорлик қилиш масалаларида фикрлар алмашилди.

Бундан ташқари, “Олтин қалам” танловининг тегишли номинациясида “Diplomatic World” нашри журналистларининг ариза топшириш масалалари ҳам гаплашилди. Умуман олганда, учрашув самимий, ўзаро ҳурмат ва дўстона руҳда конструктив тарзда бўлиб ўтди.

Еврокомиссия халқаро ҳамкорлик бўлимининг Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақавий сиёсати бўйича масъул ходими Силвиа Пиетропаоло билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон делегацияси таркибида қатнашаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари ўзларининг фаолият йўналиши, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, ННТларга яратилган шароитлар бўйича гапириб берди. Хусусан, ижтимоий буюртма асосида олиб борилаётган фаолиятлари, мамлакатда энг муҳим устувор йўналишлардаги ислоҳотларни, жамоатчилик назорати ҳамда давлат идораларида очиқлик сиёсатини амалга оширишда ННТларнинг иштироки ҳақида айтиб ўтилди. Шу билан бирга, ўзлари амалга ошираётган лойиҳалар тўғрисида ҳам тўхталиб, истиқболда ҳамкорликда ишлаш йўналишлари муҳокама қилинди. Еврокомиссия масъул вакили –Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ЕИ раҳбарияти орасида сиёсий ирода мавжудлигини алоҳида таъкидлади.