s a b r
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]
  • Manzil
    O'zbekiston, Samarqand, Bahodirxon ko'chasi 2A uy
  • Ish vaqti
    9.00 dan 18.00 gacha [Shanba, Yak: Dam olish]

Андижон ва Сирдарё вилоятига мониторинг ташрифи ва давра суҳбати: натижалар, истиқболлар ва ташаббусларнинг барқарорлиги

Андижон ва Сирдарё вилоятига мониторинг ташрифи ва давра суҳбати: натижалар, истиқболлар ва ташаббусларнинг барқарорлиги

2026-йил  8 январ куни Сирдарё вилоятнинг Гулистон шаҳрида ва 22-23 январ кунлари Андижон шаҳридаги “САБР” РИИРМ Маҳаллий ривожланиш марказларида Европа Иттифоқи ҳамда Германия Федерал иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилган "Фуқаролик жамияти иштироки орқали ҳудудларда гендер ислоҳотларига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида DVVнинг Ўзбекистондаги филиали ва «САБР» РИИРМ вакиллари билан ҳамкорликда Андижон вилоятига мониторинг ташрифи, шунингдек лойиҳа стейкхолдерлари иштирокида “Ҳамжамиятларда гендер ислоҳотлари: лойиҳа натижалари тақдимоти, ташқи тадқиқот хулосалари ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш” мавзусидаги давра суҳбатлари ўтказилди.
Лойиҳанинг асосий мақсади кам таъминланган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, гендер ислоҳотларига йўналтирилган ҳамжамиятлар даражасида барқарор ривожланишни рағбатлантириш.
Тадбирда Андижон вилоятининг “Ижтимоят” ва “Бўстон”, ҳамда Сирдарё вилоятининг "Ишонч" ва "Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, касбий курслар битирувчилари, лойиҳа ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда лойиҳа жойлашган ҳудуднинг фаол аҳолиси иштирок этди.
Давра суҳбати доирасида қуйидагилар тақдим этилди:
• Лойиҳанинг асосий натижалари;
• Ижтимоий-иқтисодий ҳамда гендер таҳлилининг якунлари;
• Ташқи тадқиқот хулосалари ва тавсиялари;
• «Қадамма-қадам: гендер ислоҳотларига йўналтирилган ҳамжамиятлар сари» қўлланмасининг амалий қўлланилиши.
Иштирокчилар эришилган натижаларнинг барқарорлигини таъминлаш йўлларини фаол муҳокама қилдилар ва гендер ислоҳотларига йўналтирилган ёндашувлар билан ишлашни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар. Шунингдек, лойиҳанинг ишчи гуруҳлари аҳамияти ва маҳаллий аҳоли учун маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш амалиётини давом эттириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.
Муҳокама жараёнида касбий тайёргарликни кенгайтиришга қаратилган ташаббуслар таклиф қилинди, жумладан:
• рақамли маркетинг курсларини ташкил этиш;
• ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда таълим қамровини кенгайтириш.
Мониторинг ташрифи давомида лойиҳа жамоаси Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги «Ишонч» ва «Мевазор» маҳаллаларида касб-ҳунар курслари битирувчилари ҳамда бизнес ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўмак олган хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказди, жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жиҳозланган Андижон вилоятининг "Ижтимоият" маҳалласидаги қандолатчилик цехига ташриф буюрди. Ушбу цехда кам таъминланган аҳоли учун мунтазам равишда бепул таълим ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, лойиҳанинг фаол иштирокчилари билан учрашувлар ўтказилди, жумладан:
• Ерметова Раҳимахон — лойиҳанинг барча тадбирларида фаол иштирок этган;
• Назирова Муқаддам — касбий йўналтириш курслари битирувчиси бўлиб, ўқишни тугатгандан сўнг ўзининг кичик тикувчилик отельесини очган;
• Рузматова Ирода ва Ахмедова Мастура, тикувчилик ва каштачилик курслари битирувчилари, бизнес ташаббуслар совриндорлари.
Ушбу тадбирлар ҳамкорликка асосланган ёндашувнинг муҳимлигини, лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида маҳаллий аҳолини жалб қилишнинг аҳамияти, ҳамда ҳамжамиятлар даражасида гендер ислоҳотларини илгари суриш учун қўшма саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини яна бир бор тасдиқлади.
Лойиҳа натижалари гендер ислоҳотларига қаратилган ташаббусларнинг барқарорлиги ва янада институционаллашуви учун катта имкониятларни намоён этади.
Лойиҳани амалга оширишда қўллаб-қувватлаган барча иштирокчилар ва ҳамкорларга миннатдорчилик билдирамиз!