15 апрель куни Франция жамоатчилиги ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида «Ўзбекистон − 2030» стратегияси доирасида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси жаноб Нодир Ғаниев ва Ўзбекистон делегацияси раҳбари - Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази директори Азамат Пардаев ҳамда икки мамлакат давра суҳбати иштирокчилари маъруза қилдилар. Тадбир давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва стратегиялар, айниқса, фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари юзасидан қизғин ва конструктив фикр алмашилди.
Хусусан, мамлакатда оҳирги 8 йил ичида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар фуқаролик институтларинининг роли, аҳолини ижтимоий – иқтисодий қўллаб қувватлаш соҳасида фуқаролик институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этаётгани ҳақида ахборот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Францияга бўлган ташрифи давомида имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги шартномага мувофиқ фуқаролик жамияти институтлари ҳам мазкур икки давлат ўртасида имзоланган хужжатда белгиланган вазифаларни амалга оширишда фаол бўлишлари кераклигини таъкидлаб, ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ҳамкорликда ишлаш бўйича тушунтиришлар берилди.
Франциянинг Европада хавфсизлик ва истиқболлар институти (IPSE) директори Эммануэл Дюпюи билан учрашув. (Маълумот учун: IPSE - 1998 йилда ташкил этилган халқаро хавфсизлик, дипломатия, ижтимоий ривожланиш ва геосиёсат соҳасидаги тадқиқотларга ихтисослашган таҳлилий марказ. Институт маҳаллий ва европалик сиёсатчилар учун амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, семинарлар ташкил этиш ва таҳлилий мақолалар чоп этишга мўлжалланган).
Ватандошимиз Навбаҳор Хониёзова-Будо хоним билан жуда қизиқарли учрашув бўлиб ўтди - у Лион шаҳридаги мигрант аёлларга ёрдам бериш, уларга француз тилини, касбий кўникмаларни ўргатиш, психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш, мигрант аёлларга ўз тадбиркорликларини очиш ва ривожлантиришда кўмаклашиш каби икки нодавлат нотижорат ташкилотининг асосчиси. Қабул давомида иштирокчилар ўртасида жонли мулоқот давом эттирилди, хусусан, Euronews журналисти Галина Полонская хоним Европа Иттифоқи − Марказий Осиё биринчи саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистонга ташрифи ҳақида сўзлаб берди. Полонская хоним сўнгги йилларда мамлакатимизнинг ривожланишидан ҳайратда қолганини таъкидлаб, у Euronews учун мамлакатимиз аёлларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мавзусида кўрсатувлар тайёрлаш учун турли соҳаларда фаолият юритаётган Ўзбекистоннинг энг ажойиб ва қизиқарли аёллари билан кўрсатувлар тайёрлашни режалаштиргани ҳақида айтиб ўтди. Euronews штаб-квартираси Лион шаҳрида жойлашган.
Шунингдек, Франциянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси жаноб Жан Клод Ришар (1995-2005) мамлакатимизда бўлган энг яхши ва ёрқин дамларини хотирлаб, Ўзбекистон Франция билан алоҳида муносабатларга эга эканини, кўплаб соҳаларда дўстона алоқаларни ривожлантиришда давом этаётгани ва эндиликда фуқаролик жамияти институтлари ўртасида илиқ муносабатлар ўрнатилаётгани ҳақидаги таассуротлари ҳам барча учун қизиқарли бўлди.
