Ҳар йили, 25-ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни, ва 10-декабрь – Инсон ҳуқуқлари куни оралиғида бутун дунё бўйлаб БМТнинг “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” глобал кампанияси ўтказилади.
2002-йилдан бошлаб, “САБР” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази (РИИРМ) ушбу ташаббусга қўшилиб, унинг доирасида учрашувлар, танловлар, семинар-тренинглар, тадқиқотлар ва бошқа тадбирларни ўтказиб келади.
Ўз фаолияти давомида РИИИМ “САБР” доимий равишда ҳурмат, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, камситмаслик ва дастур иштирокчилари учун хавфсизликни таъминлаш томойилларига амал қилади. Маиший ва гендер зўравонликдан жабрланганларнинг манфаатларига йўналтирилган ёндашув ташкилотнинг барча ташаббусларининг асосий элементи ҳисобланади. Ногиронлиги бор, кам таъминланган оилалардан бўлган ва қишлоқ жойларида яшовчи аёллар каби заиф қатламларга алоҳида эътибор қаратилади, улар кўпинча ёрдам олиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўплаб тўсиқларга дуч келишади.
2024–2025-йилларда, ижтимоий нормалар, хулқ-атвор шаклларини ўзгартириш ва иштирокчиларнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтириш орқали оила даражасида гендер ва маиший зўравонликни камайтиришга қаратилган “Фуқаролик жамияти иштироки орқали ҳудудларда гендер ислоҳотларига кўмаклашиш” (ЕИ/DVV International томонидан молиялаштирилган), “Муносиб ҳаёт” (Alert International халқаро ташкилоти томонидан молиялаштирилган) ва “Инклюзив уфқлар: Барча учун таълим ва тадбиркорлик” (Буюк Британия Ҳукумати Халқаро ривожланиш учун молиявий кўмаги билан) лойиҳалари доирасида Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Сирдарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тадбирлар ўтказилди.
Акция доирасида, мақсадли худудларда қишлоқ жойларидаги оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга, аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги фаоллигини оширишга, гендер ўзгаришларига кўмаклашишга, гендер ва маиший зўравонликни камайтиришга ҳамда фуқаролик иштироки орқали жамоаларда гендер тенглигини илгари суришга қаратилган бир қатор семинарлар, тренинглар, учрашувлар ўтказилмоқда.
